Зинченко "Манчестер Сити"нинг қарорини кутмоқда

“Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Александр Зинченко ёзги трансферлар деразаси ёпилгунича “Бетис” сафига бориб қўшилиши мумкин.

ABC de Sevilla нашри тарқатган хабарга кўра 21 ёшли футболчи фаолиятини давом эттириш учун айнан Ла Лига клубини танлаган. Зинченко энди бу борада “шаҳарликлар” раҳбариятининг қарорини кутмоқда.

Ўз навбатида “сити” раҳбарияти Кевин де Брюйненинг кутилмаган жароҳатидан сўнг Зинченкони қўйиб юборишга шошилмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, “Бетис” ўтган мавсум Ла Лигада 6-ўринни эгаллаган ва бу мавсум УЕФА Европа лигасининг гуруҳ босқичида иштирок этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!