"Зоб Аҳан" Тошкентга келиш олдидан дуранг ўйнади

CHERY AUTO

 

Tecno

Эрон Про Лигасида 28-тур учрашувларига старт берилди. "Локомотив"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичи навбатдаги ўйиндаги рақиби – "Зоб Аҳан" ушбу турда "Фулад" майдонига сафар уюштирди.

Қизиқарли тарзда кечган беллашувда 1:1 ҳисоби қайд этилди. Исфаҳонликлар таркибида Саид Муҳаммадризо Ҳуссайни гол уришга муваффақ бўлди. Мазкур ўйиндан сўнг "Зоб Аҳан" ҳисобида 49 очко мавжуд ва жамоа мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди.

Таъкидлаб ўтамиз, "Зоб Аҳан" жамоаси 15 апрел куни Тошкентга етиб келади. ОЧЛ нимчорак финал босқичига қайси жамоа йўл олишини аниқлаб берадиган "Локомотив" – "Зоб Аҳан" беллашуви 17 апрел куни соат 19:00да "Локомотив" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!