"A" гуруҳида ОКМК очко йўқотмасдан гуруҳдан чиқди, иккинчи плей-офф йўлланмаси Про лига клубига насиб этди

Ўзбекистон кубоги 3-тур учрашувлари давом эттирилмоқда.

"A" гуруҳи иштирокчиси ОКМК бугун "Жиззах"га қарши майдонга тушди. Мазкур ўйинда олмалиқликлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Андижон-SGS" "Ғиждувон"ни 5:2 ҳисобида таслим этди. Шу тариқа, Андижон клуби кейинги босқич масаласини ҳал қилди.

Қуйида ушбу беллашувдан сўнг гуруҳдаги ҳолат билан танишинг.

а група

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!