А Про-лига. 3-тур. "Нефтчи"дан йирик ғалаба, "Истиқлол"дан мағлубият ва бошқа натижалар

А Про-лиганинн 3-тур учрашувлари якунланди.

"Машъал" жамоаси ўз майдонида "Хоразм"ни қабул қилди ва учрашув 1:1 ҳисобида якунланди.

Самарқандда "Шердор" эса мавсумни жуда яхши бошлаган "Истиқлол"ни қабул қилди 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

"Оқ-тепа" эса яна мағлубияга учради. Тошкентда "Оқ-тепа" жамоаси "Ифтихор"га қарши ўйнади ва 1:2 ҳисобида ютқазқиб қўйди.

Фарғонада эса "Нефтчи" жамоаси "Шўртан"ни 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бу эса "Нефтчи"нинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

"Оқ-тепа" - "Ифтихор" - 1:2
Голлар: Нодирхон Камолов (18, автогол) - Давронбек Қорабоев (57), Достонбек Бобожонов (59)

"Нефтчи" - "Шўртан" - 4:0
Голлар: Баҳодир Акрамов (11), Хамидулло Абдулҳамидов (45, пен, 71), Исломбек Каримов (90+1)

"Шердор" - "Истиқлол" - 2:1
Голлар: Абдулло Набиев (20), Жасур Қурбонов (60) - Сардорбек Сотволдиев (36, пен)

"Машъал" - "Хоразм" - 1:1
Голлар: Шокир Йўлдошев (49, пен) - Жасур Отажонов (11)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!