А Серия афсоналари Pro лицензиясини олди

А Сериянинг бир қатор собиқ юлдузлари Pro лицензиясини қўлга киритди. Бу ҳужжат уларга энг юқори даражада ишлашга имкон беради.

Pro лизенцияси олган собиқ футболчилар орасида Андреа Пирло, Тиаго Мотта, Лука Тони, Кристиан Киву, Морган Де Санктис ва Муҳаммад Каллон каби номларни кўриш мумкин. Имтиҳонларда энг яхши натижани Тиаго Мотта қайд этди. У 110 балли имкониятдан 108 балл тўплаган. “Ювентус”ни бошқараётган Пирло эса, 107 балл жамғарди.

Андреа “кекса синьора” бош мураббийи сифатида А Серияда 20 сентябрь куни дебют қилади. Туринликлар шу куни “Сампдория”га қарши баҳс юритади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)