А Серия. "Аталанта" - "Фиорентина" учрашуви номаълум муддатга қолдирилди

А Серия 29-тури доирасидаги "Аталанта" - "Фиорентина" баҳси номаълум муддатга кўчирилди. Учрашувни бошқа санага кўчириш таклифи меҳмонлардан чиққан. 

Маълум бўлишича, флоренцияликлар бош директори Жо Бароне юрак ҳасталиги билан шифохонага ётқизилган. Унинг ўлим билан олишаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.

Шу сабаб баҳс бошқа муддатда ўтказилиши маълум қилинди. Ҳозирча аниқ сана ошкор этилмади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!