А Серия. "Болонья" - "Милан": Матнли трансляция
Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 20-туридан ўрин олган "Болонья" - "Милан" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90'

Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90'
Златан яқин масофадан зарба берди. Ҳимоячилар тўп йўлига блок қўйишни уддалади.
- 90'
Жарима майдони ичида тўп "Болонья" футболчисининг қўлига тегиб кетди. Ҳакам вазиятни табиий деб баҳолади.
- 90'

Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'

Бурчакдан оширилган тўпни узоқлаштиришда Доннарумма кичик хатога йўл қўйди. Унинг бахтига шериклари хавфни бартараф этди.
- 85'

"Милан" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 84'

Ҳисоб тенглашиши мумкин эди! Яқин масофадан берилган зарбани ажойиб сейв амалга оширган Доннарумма қайтарди.
- 81'

ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Болонья" ҳисобни қисқартирди!
Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпни ҳозиргина майдонга тушган Поли дарвозага киритди.
- 78'

Дейкс ва Схоутен ўрнига Паласио ҳамда Поли ўйинни давом эттиради.
- 75'
"Болонья" футболчилари яна фаолликни оширди. Бироқ аниқ зарбадан дарай йўқ.
- 72'

Рафаэль Леау ўз ўрнини Марио Манжукичга бўшатиб берди.
- 69'
Ўз жарима майдони ичида Томори бироз ишончсиз ҳаракат қилди. Бироқ унинг хатосини дарвозабон тўғирлади.
- 67'

Санчоне, Орсолини ҳамда Домингес ўрнига Виньято, Сванберг ва Олсен ўйинни давом эттиради.
- 64'
Пиоли шогирдлари марказда тўпни назорат қиляпти.
- 62'

Тонали ва Ребич ўрнига Крунич ҳамда Беннасер майдонга тушди.
- 59'

Калабриянинг зарбасини дарвозабон қайтаришга эришди.
- 56'

Роберто Сориано огоҳлантирилди.
- 55'

ГООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! Кесси ҳисобдаги фарқни оширди!
Бу сафар тўп олдига Франк келди ва тўпни марказга йўналтириб, дарвозабонни ожиз қолдирди.
- 54'

Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Сумаоро ўз жарима майдони ичида қўли билан ўйнади. Ҳакам пенальти белгилади.
- 51'

Қарши ҳужумга ўтаётган рақибини қоида бузиш эвазига тўхтатган Ребич огоҳлантирилди.
- 49'

Леау чап қанотдан ёриб кирди ва зарба берди. Дарвозабон ўз ўрнида
- 48'

Узоқ масофадан йўлланган зарбани Доннарумма ушлаб олди.
- 46'

Иккинчи тайм бошланди!
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45'

Танаффус!
- 45'

Биринчи таймга 1 дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Ребичнинг зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 43'
Майдон эгалари анча фаолликни оширди. "Милан" катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.
- 41'

Яқин масофадан зарба берган Орсолинининг уринишини яна Доннарумма қайтарди.
- 39'

Доннарумма дарвозаси яқинидаги хавфли вазиятни бартараф этди.
- 37'
Жарима майдонига етказиб берилган тўпга Златан бироз ета олмади.
- 35'
Ўйин майдон марказида кечмоқда.
- 32'
Орсолини узоқ масофадан зарба йўллади. Тўп устун ёнгинасидан ўтиб кетди.
- 31'

Мезбонлар бурчак зарбасидан наф чиқара олмади.
- 29'

Леаунинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбасини дарвозабон қайтарди.
- 26'

ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Милан" ҳисобни очди!
Тўп қаршисига келган Златан ўзидан чапга зарба берди. Дарвозабон унинг зарбасини қайтарди, бироқ Ребич томонидан йўлланган такрорий уриниш олдида ожиз қолди.
- 24'

Дейкс огоҳлантирилди.
- 24'

Жарима майдони ичида Дийкс Леауга нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам 11 метрлик нуқтага ишора этди.
- 22'
Ребич яқин масофадан зарба бера олмади. Ҳимоячи тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.
- 19'
Златан бирга-бир вазиятдан фойдалана олмади. Дарвозабон яхши ҳаракат қилиб, тўпни олиб қўйди.
- 17'
Тўп назорати миланликлар томонда. Мезбонлар марказда прессинг уюштиряпти.
- 14'
Майдон марказида Тоналига қарши ўйин қоидаси бузилди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.
- 12'
Тео Эрнандеснинг узоқ масофадан йўллаган зарбаси устунга тегди.
- 10'
Дастлабки дақиқаларда тўлиқ устунлик "россонерилар" томонда бўлиб турибди.
- 7'
Рафаэль Леау яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади.
- 5'

Орсолини воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.
- 3'
Меҳмонлар ўйинни фаолроқ бошлади.
- 1'

Ўйин бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар