А Серия грандлари "Ливерпуль" ҳимоячисига қизиқиб қолишди

"Ливерпуль" клуби ҳимоячиси Деян Ловрен яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида жамоасини ўзгартириши мумкин. Бу ҳақда The Mirror нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 29 ёшли хорватиялик футболчи учун "Наполи", "Милан" ва "Рома" клублари кураш бошлашган.

Айтиш лозимки, "россонерилар" марказий ҳимояни кучайтириш учун муносиб номзод қидиришмоқда. Неаполликлар ва римликлар эса Ловренни ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган ҳимоячилари Калиду Кулибали ва Костас Маноласларга муносиб ўринбосар сифатида кўришмоқда.

Маълумот учун, Ловрен жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 13та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та ассист ёздириб қўйишга эришди. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган. Унинг трансфери эса 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!