А Серия. “Интер” мавсумни жанговар дуранг билан якунлади
А Сериянинг 38-туридан ўрин олган навбатдаги учрашув ўз ниҳоясига етди.
Муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритган “Интер” сафарда “Болонья” меҳмони бўлди. Голларга бой ўтган баҳс 3:3 ҳисобида якунланди.
Миланликлар сафида Энди Диуф, Франческо Пио Эспозито ва Федерико Димарко гол урган бўлса, мезбонлар таркибида Томмазо Побега ҳамда Федерико Бернардески ўз номини таблога ёздириб қўйди. Яна бир гол эса Пётр Зелиньски томонидан ўз дарвозасига урилди.
Шу тариқа, “нерадзуррилар” мавсумни 87 очко билан якунлади. Винченцо Итальяно шогирдлари эса 56 очко билан 8-ўринни эгаллади.
- Италия - Серия А
- Жорий мавсум
Болонья
- Federico Bernardeschi 25'
- Tommaso Pobega 42'
- Piotr Zieliński 48'
Тугаган
3
:
3
23.05.2026 21:00
Интер
- Federico Dimarco 22'
- Pio Esposito 64'
- Andy Diouf 86'

Фикрлар