А Серия. "Интер" қаторасига иккинчи тур ҳам очко йўқотди
Милан шаҳридаги "Жузеппе Меацца" стадионида кечган учрашувда кучлар тенг келди - 1:1. 29-дақиқада Лаутаро Мартинес ҳисобни очган бўлса, 78-дақиқада Рада Наингголан собиқ жамоаси дарвозасини ишғол қилиб, мувозанатни тиклади.
Шу тариқа, қаторасига икки беллашувда дуранг ўйнаган "нерадзуррилар" ҳисобидаги очколар сони 48 тага етди ва жамоа турнир жадвалининг 2-ўринида бормоқда. 31 очкоси бор "Кальяри" эса "Милан"ни ортда қолдириб, 6-поғонага кўтарилиб олди.

Фикрлар