А Серия. "Интер" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига 3 очкони қўлга киритди

А Серия 19-туридан ўрин олган "Интер" - "Верона" баҳси бўлиб ўтди. Унда мацйдон эгалари 2:1 ҳисобида зафар қучди. 

Дастлаб, Лаутаро Мартинес мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бироқ 74-дақиқада Томас Анри мувозанатни тиклади, аммо 90+3-дақиқада Давиде Фраттези гол уриб, яна мезбонларнинг устунлигини таъминлади.

Шундан сўнг "Верона" футболчиси майдондан четлатилди, биринчи гол муаллифи Анри пенальтидан фойдалана олмади. Сўнгги дақиқаларда урилган Фраттезининг голидан сўнг дарвозалар бошқа ишғол этилмади. 

Шу тариқа, очколари сонини 48 тага етказиб олган Индзаги шогирдлари А Серия турнир жадвалида 1-поғонани банд этиб турибди. "Верона" эса 14 очко билан 18-поғонадан жой олган.  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!