А Серия. Жазоланган "Ювентус" сафарда "тарсаки эди"
А Сериянинг 36-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Эмполи" учрашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, Капуто пенальтидан ҳисобни очган бўлса, орадан кўп ўтмай Луперто орадаги фарқни иккитага оширди. Иккинчи бўлим бошида Капуто яна ўз ҳисобига битта гол ёздириб қўйди. 85-дақиқада Кьеза ҳисобни қисқартирган бўлса, қўшиб берилган вақтда Пикколи гол уриб, таблода 4:1 ҳисобини юзага келтирди.
Шу тариқа, "Ювентус" мағлубиятга учраб, турнир жадвалида 7-ўриндан жой олди. "Эмполи" эса 14-поғонага чиқиб олди.
Фикрлар