А Серия. "Кальяри" сафарда ғалаба қозонди, Шомуродов бир тайм ҳаракат қилди

Chery Tigo 7 PRO

Италия А Серияси 37- тур доирасидаги "Сассуоло" ва "Кальяри" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Мазкур бахсда мҳмонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашувдаги голларга Прати ва Лападулла муаллифлик қилди.

Легионеримиз Элдор Шомуродов беллашувни асосий таркибда бошлади ва иккинчи бўлим бошида захирага олинди. 

Маълумот учун, "Кальяри" мазкур ғалабадан кейин очколар сонини 36 тага етказиб, 14-ўринда бормоқда ва  деярли элитада қолиш масаласини ҳал қилди. "Сассуоло" 29 очко билан 17-ўринда бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!