А Серия клуби Италияда мавсум давом эттирилмаслигини хоҳламоқда
“Брешия” клуби ўзининг расмий сайтида коронавирус пандемияси туфайли мавсумни якунлаш бўйича баёнот эълон қилди.
Унга кўра, клуб Италияда касаллик яна авж олмаслиги учун, қолаверса, қурбонларнинг ҳаққи-ҳурмати сабаб мавсумни муддатидан аввал якунлаш керак, деб ҳисоблайди.
“Брешия” мавсумий абонемент эгаларига ўтказилмаган ўйинлар учун пулларни қайтариб беришга ҳам тайёр. Аммо, клубда юзага келган инқироз туфайли бу ишни кейинроқ амалга ошириши мумкин.
Таъкидлаш керакки, "Брешия" 26-турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 16 очко билан сўнгги ўринни эгаллаб турибди.
Фикрлар