А Серия клубига санкция қўлланиши мумкин

"Женоа" клуби ярим ҳимоячи Филипп Ягеллонинг трансфери бўйича судда ФИФАга ютқазди.

Энди Италия клуби футболчининг трансфер қарздорлиги учун Польшанинг "Заглембе" клубига 800 минг евро, шунингдек суд харажатлари учун 35 минг евро тўлашга мажбур бўлади.

Таъкидланишича, клуб 45 кун ичида белгиланган миқдордаги суммани тўлаши керак, акс ҳолда генуяликларга кейинги трансфер ойнаси вақтида санкция қўлланилади.

Эслатиб ўтамиз, Ягеллонинг трансфери "Женоа"га 2 миллион еврога тушган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!