ЕЧЛ. Бугун бўлиб ўтадиган ўйинлар рўйхати билан танишинг

Европа Чемпионлар лигасининг 1/4 финал босқичи доирасидаги учрашувлар давом этмоқда. Бугун ушбу босқичда яна икки беллашув бўлиб ўтади.

Жумладан, "Барселона" ўз майдонида "Атлетико Мадрид"ни қабул қилади. Ушбу учрашув Тошкент вақти билан соат 00:00'да старт олади.

Ушбу ўйин билан параллел равишда ПСЖ ва "Ливерпуль" жамоалари ўртасидаги баҳс ҳам бўлиб ўтади.

Маълумот учун, кеча мазкур босқич доирасида яна икки учрашув ўтказилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!