А Серия. "Лацио" камбэк қурбони бўлди
А Серия 17-туридан ўрин олган "Лацио" - "Эмполи" баҳси бўлиб ўтди. Унда жамоалар 2:2 ҳисобидаги дурангга имзо чекди.
Дастлаб, 2-дақиқада Фелипе Андерсон беллашувда ҳисобни очди. 54-дақиқада Закканьи фарқни иккитага етказиб қўйди. 83-дақиқада Капуто ҳамда асосий вақтда қўшиб берилган дақиқаларда Марин киритган гол ўйин дуранг натижа билан якунланишини таъминлаб берди.
31 очкоси бор "бургутлар" А Серия турнир жадвалида 5-ўринни банд этган. 19 очкоси бор "Эмполи" 13-поғонани банд этиб турибди.
Фикрлар