А Серия май ойида давом эттирилиши мумкин
Коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган Италия чемпионати яқин вақтлар ичида давом эттирилиши мумкин. Бу ҳақида юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассис Жованни Резза таъкидлаб ўтди.
"Ҳозирги шароитда чемпионатни давом эттириб бўлмайди, аммо карантин ҳолатини кучайтириш орқали бир ойдан сўнг бунга эришиш мумкин.
Мавсумни қайта бошлашга уриниш маълум бир хавфга сабаб бўлиши мумкин, аммо бу хавфни қатьий чоралар орқали камайтириш имконимиз бор", - дейди италиялик мутахассис.
Фикрлар