А Серия. "Милан" - "Аталанта": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 19-туридан ўрин олган "Милан" - "Аталанта" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+6'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+5'

    Гасперини шогирдлари тўпни назорат қилиш билан вақтни ўтказмоқда.

  • 90+4'

    Манжукичнинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон эгаллаб олди.

  • 90+2'

    Браим Диаснинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси устунга тегди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    "Аталанта" ҳимояда ишончли ҳаракат қилиб, қарши ҳужумларни пойламоқда.

  • 85'

    "Милан" катта куч билан олдинга ўтмоқда.

  • 82'

    Йосип Иличич ўз ўрнини Луис Муриэлга бўшатиб берди.

  • 79'

    Браим Диаснинг жарима майдони ташқарисидан берган зарбаси тўсин юқорисидан ўтиб кетди.

  • 77'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" интригани қўй қилиб ташлади!

    Дарвозабон қаршисида ёлғиз қолган Сапата ҳисобни йирик кўринишга келтирди.

  • 75'

    "Аталанта" футболчисининг яқин масофадан берган зарбаси устундан қайтди.

  • 74'

    Жарима майдони ичида Мусаккио Иличични зарарсизлантирди.

  • 72'

    Златаннинг зарбаси йўлига ҳимоячилар блок қўйишга эришди.

  • 70'

    Кастильехо ва Леау ўрнига Манжукич ҳамда Ребич майдонга тушди.

  • 68'

    Ханс Хатебур ўз ўрнини Йоахим Мехлега бўшатиб берди.

  • 66'

    Майдон марказида Хатебурга нисбатан қоида бузилди. Унга тиббий ёрдам лозим.

  • 63'

    Калабриянинг зарбаси ҳимоячилардан қайтди.

  • 61'

    Иличичнинг жарима майдонига оширган тўпини Сапата дарвозага йўллади. Зарба бироз ноаниқ кетди.

  • 60'

    Ўйин темпи бироз пасайди.

  • 57'

    Калулу майдондан олиб чиқилди. Унинг ўрнига Мусаккио ўйинни давом эттиради.

  • 55'

    Калулуга яна тиббий ёрдам кўрсатилмоқда. Уни ўйинни давом эттира олмайдиганга ўхшаяпти.

  • 53'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" ҳисобни ишончли кўринишга келтирди!

    Йосип Иличич ўзидан ўнг бурчакка кучли зарба берди. Тўп йўналишини топган Доннарумма зарбани қайтара олмади.

  • 51'

    Жарима майдони ичида Иличичга нисбатан фол ишлатилди. Ҳакам нуқтага ишора қилди.

  • 50'

    Калулуга тиббий ёрдам кўрсатилди.

  • 48'

    Тайм бошида миланликлар тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди!

  • 46'

    Браим Диас Мейте майдонга тушди.

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Танаффус!

  • 45'

    Тайм сўнгида баҳсли вазият юзага келди. Златан дарвозабога тегинмаганини иддао қилмоқда. Ҳакам эса буни тамомила аксини таъкидламоқда.

  • 43'

    Сапата ҳужумда қоида бузди. Тўп "Милан"га қайтариб берилади.

  • 41'

    Златан яқин масофадан ноаниқ зарба йўллади. Ўта қулай вазият қўлдан кетди.

  • 39'

    Иличичнинг кучли зарбасини дарвозабон қайтарди. Такрорий уринишни ҳам Доннарумма ушлаб олди.

  • 37'

    Жарима майдони чизиғи яқинида Иличичга нисбатан қоида Тео бузди. Ҳакам уни огоҳлантирди.

  • 35'

    Ибрагимович воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 33'

    Пессина ҳамда Тонали тўп учун курашда бироз қалтис тўқнашиб кетган.

  • 32'

    Кастильехо жамоадоши оширган тўпга ета олмади.

  • 31'

    "Аталанта" яхши стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 29'

    Ўз жойини ташлаб, олдинга чиққан Доннарумма хавфни бартараф этди.

  • 28'

    Иккинчи қаватдаги тўп учун курашда Жимсити Златандан устун келди.

  • 26'

    ГОООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Аталанта" ҳисобни очди!

    Жарима майдонига оширилган тўпни Кевин Ромеро дарвозага киритди.

  • 25'

    Бергамоликлар бурчак зарбасига эга бўлди.

  • 23'

    Златан ҳужумда қоида бузди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 21'

    Гасперини шогирдларини рақибга тўпни бермаяпти.

  • 19'

    Калулу ўз жарима майдони ичида рақибини моҳирлик билан зарарсизлантиришни уддалади.

  • 18'

    Йосип Иличичнинг жарима майдони ташқарисидан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ кетди.

  • 16'

    "Аталанта" футболчиси ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.

  • 14'

    Ханс Хатебурнинг зарбаси рекошет натижасида тўсин ёнгинасидан ўтиб кетди.

  • 12'

    Тоналининг бурчакдан етказиб берган тўпини меҳмонлар узоқлаштирди.

  • 11'

    Госенснинг зарбасига аниқлик етишмади.

  • 9'

    Дуван Сапатанинг жарима майдони марказига узатган тўпини ҳимоячилар қайтарди.

  • 7'

    "Аталанта" қанотларни фаол ишга солган ҳолда, олдинга ўтяпти.

  • 5'

    Тўп назорати бергамоликликларда. Мезбонлар прессинг уюштирмоқда.

  • 3'

    Илк дақиқаларлан меҳмонлар фаол ўйин кўрсатмоқда.

  • 1'

    Ўйин бошланди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келди. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!