А Серия. "Милан" Леаунинг голи эвазига ғалаба қозониб, пешқадамга айланиб олди
Италия А Сериясининг 18-турида Аллегри бошчилигидаги "Милан" сафарда "Кальяри" билан куч синашиб, минимал 1:0 ҳисобида зафар қучди.
Тўқнашувдаги ягона ва муҳим голни португалиялик юлдуз ҳужумчиси Рафаэль Леау 50-дақиқада киритди.
Маълумот ўрнида, "Милан" турнинг илк баҳсида муҳим 3 очкони қўлга киритгани боис, очколар сонини 38 тага етказиб олиб, ҳамшаҳари "Интер"ни қувиб ўтди ва яна вақтинчалик пешқадамга айланиб олди. "Интер" ҳисобида 36 очко, "Наполи"да эса 34 очко мавжуд.
- Италия - Серия А
- Regular Season
Кальяри
Тугаган
0
:
1
03.01.2026 00:45
АC Милан
- Rafael Leão 50'
Фикрлар