А Серия. “Милан” сафарда “Торино” билан дуранг ўйнади

 

Италия А Серияси 20-турида "Милан" футболчилари сафарда "Торино" меҳмони бўлди. Голларга бой кечган ўйинда 2:2 ҳисобидаги дуранг қайд этилди. 

Учрашувнинг 21-дақиқасида Белотти ҳисобни очган бўлса, 26-дақиқада Бенасси "Торино" устунлигини оширди — 2:0. Иккинчи бўлимда "Милан" ўзига келиб олди: 55-дақиқада Бертолаччи ҳисобни қисқартирди, 5 дақиқадан кейин эса Карлос Бакка пенальтидан гол уриб, ҳисобни тенглаштирди. 

Шу тариқа, томонлар жанговар дуранг қайд этиб, 1 очкодан эга бўлишди. 

Торино – Милан 2:2 (2:0, 0:2)

Голлар: 1:0 – 21 Белотти, 2:0 – 26 Бенасси, 2:1 – 55 Бертолаччи, 2:2 – 60, пенальти Бакка.

Торино – Харт, Дзаппакоста, Россеттини, Моретти, Баррека, Бенасси (Базелли, 81), Вальдифьори (Лукич, 67), Оби (Итурбе, 61), Яго Фальке, Белотти, Ляйич.

Милан – Доннарумма, Абате, Палетта, Романьоли, Калабрия (Ванжони, 87), Пашалич, Локателли, Бертолаччи (Куцка, 74), Сусо, Бакка, Бонавентура (Ньянг, 84).

Огоҳлантиришлар: Локателли (25), Моретти (40), Романьоли (45), Белотти (50), Оби (57), Россеттини (59), Яго Фальке (79).

Четлатиш: Романьоли (89).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!