А Серия. "Милан" йирик ҳисобда "Эмполи"ни мағлуб қилди

Италия чемпионати 14-турида "Милан" сафарда "Эмполи" меҳмони бўлди. 

Голларга бой кечган ўйинда миланликлар 4:1 ҳисобида муваффақиятга эришди. Ўйиннинг 15-дақиқасида Лападула ҳисобни очган бўлса, 17-дақиқада Сапонара ҳисобни тенглаштирди. 

Қолган 3 та гол "Эмполи" дарвозасига йўл олди. Шу тариқа, "Милан" ишончли ғалабага эришди. 

Эмполи –  Милан 1:4

Голлар: Сапонара, 17 – Лападула, 15, 78, Сусо, 61, Коста, 64 (автогол)

Эмполи: Скорупски – Весели (Дзамбелли, 68), Беллуски, Коста, Паскуаль – Крунич (Тельо, 68), Диуссе, Кроче – Сапонара – Марилунго (Джилардино, 74), Маккароне.

Милан: Доннарумма – Абате, Гомес, Романьоли, Де Шильо – Пашалич (Ньянг, 78), Локателли, Мати Фернандес (Куцка, 11) – Сусо, Лападула (Поли, 84), Бонавентура.

Огоҳлантиришлар: Крунич, Беллуски – Романьоли, Куцка, Бонавентура.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!