А Серия. "Наполи" 2 та тўп фарқи билан олдинда бориб, якунда мағлубиятга учради
А Серия 34-туридан ўрин олган "Эмполи" - "Наполи" беллашуви якунланди. Унда мезбонлар 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Майдон эгалари таркибида Пинамонти дубль қайд этган бўлса, яна 1 гол Хендерсон номига ёзиб қўйилди. Меҳмонларнинг 2 голига Мертенс ва Инсинье муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Эмполи" очколари сонини 37 тага етказиб олди. Клуб айни пайт жадвалда 14-ўринда бормоқда.
"Наполи" ҳисобида 67 очко мавжуд бўлиб, жамоа 3-ўриндан жой эгаллаган.
Фикрлар