А Серия. "Наполи" дастлабки дақиқаларда киритилган гол эвазига муваффақиятга эришди
Италия А Сериясининг 21-турида Антонио Конте бошқарувидаги "Наполи" ўз майдонида "Сассуоло"ни қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва муҳим 3 очкони қўлга киритди.
Беллашувдаги ягона голни эса 7-дақиқада Станислав Лоботка киритди. Словакиялик ярим ҳимоячининг ушбу голи неаполликларга 3 очкони тақдим этди.
Эслатиб ўтамиз, онлайн турнир жадвалида "Интер" 21 та ўйин ўтказган ҳолда, 49 очко билан етакчилик қилмоқда. "Милан" эса 20 та учрашувда иштирок этиб, 43 очко тўплади ва 2-ўринни эгаллади. 3-ўриндаги "Наполи" ҳисобида ҳам 43 очко мавжуд. Лекин жамоа 21 та тўқнашувда майдонга тушган.
- Италия - Серия А
- Regular Season
Наполи
- Stanislav Lobotka 7'
Тугаган
1
:
0
17.01.2026 22:00



Фикрлар