А Серия нега "Ювентус" - "Наполи" баҳсини қолдирмаганини изоҳлади

А Серия директори Луижи де Сьерво нега “Ювентус” – “Наполи” учрашуви кейинроққа қолдирилмаганини қуйидагича изоҳлади.

“Бизнинг вазифамиз чемпионатни ўз муддатида якунлаш, шу сабабли бизда "Ювентус" - "Наполи" ўйинини кейинга қолдиришнинг иложи йўқ эди. Протокол ўз кучида ва ҳамма шу бунга амал қилиши керак.

Лиганинг "Наполи"да бўлган воқеаларга алоқаси йўқ. Бизга клуб томонидан берилган маълумотлар учрашувни кейинга қолдиришга етарли даражада асос бўлмади. Биз тиббий протоколга риоя этишимиз ва ҳурмат қилишимиз керак”.

Эслатиб ўтамиз, А Серия "Наполи"га техник мағлубият ёзди ва яна бир очко олиб қўйди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!