
А Серия. "Рома" - "Лацио": Тахминий таркиблардан Шомуродов жой олдими?
Бугун тунда Италия А сериянинг 32-туридан ўрин олган марказий учрашув бўлиб ўтади. Унда "Рома" ва "Лацио" жамоалари ўзаро тўқнаш келади.
Мазкур ўйин учун "Sky Sports" нашри тахминий таркиблар эълон қилди. Охирги турда римликлар сафида захирадан майдонга тушиб, "Ювентус" дарвозасини ишғол қилган Элдор Шомуродов беллашувни заҳирадан бошлаши та[мин қилинди.
Маълумот учун, Элдор собиқ клуби "Женоа" сафида "бургутлар" дарвозасини ишғол қилишга муаффақ бўлган. Афсуски, беллашувда 4:3 ҳисобида генуяликлар мағлуб бўлишган эди. Икки клуб ўртасида тўқнашув Тошкент вақти билан 23:45 старт олади.
Фикрлар