А Серия. "Рома" ишончли ҳисобда мағлубиятга учради
А Сериянинг 16-туридан ўрин олган "Болонья" - "Рома" учрашуви бўлиб ўтди ва унда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Дастлаб, 37-дақиқада Моро ҳисобни очган бўлса, 49-дақиқада Кристенсен ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди.
Шу тариқа, римликлар турнир жадвалида 7, "Болонья" эса 4-поғонага жойлашди.
Фикрлар