А Серия. Роналдусиз қолган "Ювентус" ўз майдонида мағлуб бўлди
Италия А Сериясининг 2-туридан ўрин олган "Ювентус" ва "Эмполи" жамоалари ўртасидаги ўйин бўлиб ўтди. Мазкур учрашувда меҳмонлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Баҳснинг 21-дақиқасида Леонардо Манкусо жарима майдони ичида тўпни қабул қилиб, олди ва Шенсни қўриқлаётган дарвозани ишғол қилди.
"Ювентус" 2-турдан сўнг 1 очко билан 13-ўринда бормоқда, "Эмполи" эса ушбу ғалабадан кейин 3 очко билан 11-ўринга кўтарилиб олди.
Фикрлар