А Серия. "Специя" - "Милан": Матнли трансляция

Ассалому алайкум, муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 22-туридан ўрин олган "Специя" - "Милан" учрашуви матнли тарзда эътиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.

  • 90+3'

    Учрашув якунланди. Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!

  • 90+2'

    Дахшатли статистика: турнир жадвали пешқадами "Милан" аутсайдерга қарши 90 дақиқа давомида бирорта аниқ зарба бера олмади. Футболда шунақаси ҳам бўлиб туради, азизлар!

  • 90+1'

    Манжукичнинг жарима майдони ичидан берган зарбаси ноаниқ кетди.

  • 90'

    Ўйиннинг асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 88'

    Сўнгги дақиқаларни миланликлар фаол ўтказмоқда.

  • 85'

    Марио Манжукичнинг зарбаси ҳимоячилардан ўтмади.

  • 83'

    "Специя" таркибида Жулио Мажоре ўрнига Женнаро Акампора майдонга тушди. Шунингдек, "Милан"да ҳам Хакан Чалханўглу ва Алексис Салемакерс ўз ўрнини Самуэль Кастильехо Йенс Хаугега бўшатиб берди.

  • 80'

    Қулай позицияга чиқиб бориш учун Агуделога техника етишмади.

  • 77'

    Матиас Эстевас тўпни қўли билан ўйнагани учун ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 74'

    Ҳужумда қоида бузган Далот жамоасига панд бериб қўйди. Тўп яна мезбонларга қайтди.

  • 72'

    Майдон эгалари рақибга ҳужумда деярли имконият қолдирмаяпти.

  • 69'

    Жарима майдони марказига оширилган тўпни бу сафар Доннарумма узоқлаштирди.

  • 67'

    ГООООООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Специя" 2-голни киритди!

    Симоне Бастони жамоадоши оҳисталик билан узатган тўпни кучли зарбаси билан дарвозага жойлаб қўйди.

  • 66'

    Диого Далот огоҳлантирилди.

  • 66'

    "Милан" жарима майдони чизиғи устида мезбонлар стандарт вазиятга эга бўлди.

  • 64'

    Марио Манжукич, Суалихо Мейте ҳамда Фикайо Томори Симон Кьер, Рафаэль Леау ва Исмаэл Беннасер ўрнига майдонга тушди.

  • 62'

    "Милан" ҳимоячилари катта қийинчилик билан ҳимояланмоқда.

  • 60'

    Ибранинг зарбаси жонли девордан ўтмади.

  • 59'

    Златанни йиқитган Эрлич сариқ карточка олди.

  • 56'

    ГООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ! "Специя" ҳисобни очди!

    Жулио Мажоре бўш қолган дарвозага тўпни шунчаки киритиб юборди.

  • 54'

    Симоне Бастони йўллаган зарба кучсиз чиқди. Дарвозабон катта қийинчиликка дуч келмади.

  • 52'

    Ўйин майдон марказига кўчди. 

  • 50'

    Жарима майдони яқинида Златанга нисбатан қоида бузилди. Жуда қулай стандарт вазият.

  • 48'

    "Милан" футболчилари иккинчи бўлимни фаолроқ бошлади.

  • 46'

    Иккинчи тайм бошланди!

  • 46'

    Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!

  • 45'

    Ҳакам биринчи таймга вақт қўшиб бермади. Танаффус!

  • 43'

    Тайм сўнгига келиб тўп назорати меҳмонлар томонда бўлиб турибди.

  • 41'

    Диого Далотнинг жарима майдонига оширган тўпини ҳимоячилар узоқлаштирди.

  • 39'

    Матиас Эстевеснинг зарбасини ҳимоячилар дарвозагача ўтказмади.

  • 37'

    "Специя" футболчисининг узоқ масофадан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 35'

    Златан бугун офсайдда қолиб кетиши билангина ажралиб турибди.

  • 33'

    "Специя"да яхши стандарт вазият юзага келди. Аммо зарба жуда суст йўлланди.

  • 31'

    Жарима майдони марказига етказиб берилган тўпга Романьоли бироз ноаниқ зарба берди.

  • 30'

    Леаунинг узатмасидан кейин ҳимоячилар тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

  • 28'

    Пиоли шогирдлари рақибдан юқори классда эканлиги яккакурашларда сезилиб қолмоқда.

  • 26'

    Теонинг бош билан йўллаган зарбасига бироз аниқлик етишмади.

  • 25'

    Бу сафар Бастони огоҳлантирилди. Миланликларда қулай стандарт вазият юзага келди.

  • 23'

    Ўз жарима майдони яқинида қоида бузган Виньяли сариқ карточка олди.

  • 21'

    Майор бирга-бир вазиятга чиқиб боришига ўз жойини ташлаб олдинга чиққан Доннарумма йўл қўймади.

  • 19'

    Тео Эрнандесни Гьяси йиқитди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 16'

    Миланликлар рақибнинг темпини тушириш учун тўп назоратини қўлга олишга ҳаракат қилмоқда.

  • 14'

    Матиас Эстеваснинг бурчакдан етказиб берган тўпи "Милан" жарима майдони ичида саросимага сабаб бўлди. Ёмон эмас!

  • 13'

    Рикардо Сапонаранинг яқин масофадан йўллаган зарбасини дарвозабон қайтарди.

  • 11'

    Жарима майдонига ёриб кирган Кевин Агудело зарба бера олмади. Ҳимоячи сўнгги сонияда яхши ҳаракат қилди.

  • 8'

    Эммануэль Гьясининг зарбасини Доннарумма бартараф этди.

  • 6'

    Тео Эрнандес рақибига нисбатан қўполлик ишлатди. Ҳакам ўйинни тўхтатди.

  • 4'

    Златан воқеалар ривожидан бироз илгарилаб кетди.

  • 3'

    Ўйин бошидан "россонерилар" фаол ўйин намойиш этишга ҳаракат қилмоқда.

  • 1'

    Учрашувга старт берилди!

  • 0'

    Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида бошланади!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!