
А Серия. "Специя" - "Ювентус": Матнли транслция
Ассалому алайкум муҳтарам футбол ихлосмандлари. Италия А Серияси 6-туридан ўрин олган "Специя" - "Ювентус" учрашуви матнли тарзда эхтиборингизга ҳавола этилади. Уни сизлар билан Жавоҳир Азимов кузатиб боради.
- 90+3'
Учрашув якунланди! Матнли трансляция Жавоҳир Азимов томонидан олиб борилди!
- 90+2'
Сўнгги дақиқаларда тўп назорати меҳмонларда.
- 90'
Асосий вақтга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 87'
Тезкор қарши ҳужумга ўтган Роналдуни Эстевес қўполлик билан тўхтатди. Ҳакам уни огоҳлантирди.
- 84'
"Юве" ҳимояда тартибли ўйнаб, қарши ҳужумларда ўз омадини синамоқда.
- 81'
Фаоллик мезбонлар томонга ўтмоқда. Уларга гол зарур.
- 78'
Бонуччи ва Куадрадо захирага олинди. Кулусевски ва Фработта ўйинга қўшилди.
- 76'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Роналду ҳисобни йириклаштирди!
Нуқтага яқинлашган Криштиану "паненка" усулида зарба йўллади. Дарвозабон ожиз қолди.
- 75'
Кьеза жарима майдони ичида йиқитилди. Бу - пенальти!
- 74'
Матиас Эстевас Томмасо Побегани алмаштирди.
- 72'
Тўп жарима майдони ичида турган Нзологача етиб келмади. У ҳисобни қисқартириши мумкин эди.
- 69'
Адриен Рабьо сариқ карточка олди.
- 68'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Рабьо ҳисобдаги фарқни оширди.
Кьезанинг узатмасидан сўнг, бирга-бир вазиятга чиқиб борган Рабьо яқин бурчакни усталик билан нишонга олди.
- 64'
"Специя" ҳисобни тенглаштирди. Бироқ ён ҳакам байроқчасини кўтариб турган эди. Ҳакам голни инобатга олмади.
- 62'
Адриен Рабьо ва Аарон Рэмзи майдонга тушди. Улар ўрнига Уестон МакКенни ва Родриго Бентанкур захирага олинди.
- 59'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Роналдуууууууууууууууууу!
Ҳозиргина захирадан ўйинга қўшилган Роналду жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.
- 57'
Криштиану Роналду майдонга тушди. Пауло Дибала захирага олинди.
- 55'
Кьеза қанотда тўхташга мажбур бўлди. Уни яхши қўриқлашмоқда.
- 52'
Пирло шогирдлари тўпни назорат қилмоқда.
- 50'
Юлиан Хабот марказда рақибига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.
- 48'
"Специя"нинг тезкор қарши ҳужумини меҳмонлар базўр қайтарди.
- 46'
Иккинчи бўлим бошланди!
- 46'
Кевин Агудело майдонга тушди. У Даниеле Вердини алмаштирди.
- 46'
Футболчилар майдонга қайтди. Биз ҳам қайтамиз!
- 45+2'
Танаффус!
- 45+1'
Кьеза бир рақибини алдаб ўтиб, жарима майдонига ёриб кирди. Бироқ тўпни майдонда сақлаб қола олмади.
- 45'
Биринчи таймга 2 дақиқа қўшиб берилди.
- 44'
Ҳимоячилар МакКеннига тўп етиб келишига имкон бермади. У бўш қолган дарвоза қаршисида эди.
- 41'
Тўп назорати тез-тез алмашмоқда. Жамоалар узоқ вақт ўзларида тўпни ушлаб тура олмаяпти.
- 39'
"Ювентус"нинг навбатдаги ҳужуми Дибаланинг ноаниқ паси туфайли узилиб қолди.
- 37'
Нзолага тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.
- 35'
Ҳисобдаги фарқни йўққа чиқарган мезбонлар фаоллик намойиш этишда давом этмоқда.
- 32'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Побега ҳисобни тенглаштирди.
Жарима майдони ичидан зарба йўллаган Побеганинг зарбаси рекашет натижасида дарвозадан жой олди.
- 31'
Нзола қулай имкониятдан фойдалана олмади. Жарима майдонига узатилган тўпга ҳужумчи кутилганидек зарба бера олмади.
- 28'
Кьезанинг зарбаси ҳимоячига тегиб қайтди.
- 26'
"Юве" яна ўйин тизгинини қўлга олмоқда.
- 23'
Мората дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди ва ўткир бурчакни аниқ нишонга олди. Ҳакам офсайд туфайли унинг голини бекор қилди.
- 21'
"Специя" рақиб жарима майдонига кира олмаяпти. Аммо тўп назорати айнан уларнинг қўлида.
- 18'
Жарима майдонига узатилган тўпга Мората бу сафар зарба бера олмади.
- 16'
Ҳисобда ортда қола бошлаган майдон эгалари ҳужумга ўтмоқда.
- 14'
ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ! Мората ҳисобни очди!
Бирга-бир вазиятга чиққан МакКенни Моратани бўш қолган дарвоза қаршисида тўп билан таъминлади. Альваро мўлжалда адашмади.
- 11'
Ўйин тизгини "Ювентус" қўлида. Бироқ ҳужумларга нуқта қўйиш осон кечмаяпти.
- 8'
Мезбонлар ҳужумда шошиб қолмоқда. Туринликларнинг прессинги бунга сабаб бўляпти.
- 6'
Моратанинг ўткир бурчакдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.
- 3'
Меҳмонлар илк дақиқалардан тўп назоратини қўлга олишга уринмоқда.
- 1'
Учрашув бошланди!
- 0'
Футболчилар майдонга тушиб келмоқда. Ўйин бир неча дақиқалар ичида старт олади.
Фикрлар