А Серия тўпурари Аҳмедовнинг жамоадошига айланиши мумкин

Римнинг “Лацио” клуби фарварди Чиро Иммобиле ҳам кўпчилик юлдузлар қатори Хитой чемпионатига йўл олиши мумкин.

Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга қараганда 27 ёшли Италия терма жамоаси аъзосига ҳамюртимиз Одил Аҳмедов тўп сураётган "Шанхай СИПГ" клуби оғиз солмоқда. Унга кўра хитойликлар Иммобиле учун “Лацио”га 70 миллион евро беришга тайёр. Футболчининг ўзига эса йиллик 6,5 миллион евро маош таклиф қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Чиро жорий мавсум А Сериянинг ортда қолган 10та тур натижаларига кўра 13та гол уриб, мусобақада тўпурарлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!