А Серия тўпурари "Ювентус"га қарши ўйнамаслиги мумкин. Сабаби...

А Cерия тўпурари, “Лацио” ҳужумчиси Xиро Иммобиле “Ювентус”га қарши Италия чемпионатининг 37-тури доирасидаги ўйинни ўтказиб юбориши мумкин, деб хабар бермоқда Sport Mediaset.

Манбанинг ёзишича, 32 ёшли ҳужумчи 36-тур доирасидаги "Сампдория"га қарши ўйинда (2:0) ўнг тўпиғидан жароҳат олган. У ўйинни охиригача якунлашга муваффақ бўлди, аммо кейин оёғи шишиб, оғриқ тўхтамади.

Шу тариқа, Иммобиле 16 май куни бўлиб ўтадиган “Ювентус”га қарши Сериянинг 37-тур ўйинида майдонга тушмаслик хавфи остида турибди.

Жорий мавсумда Иммобиле А Серияда жами 31 та ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол урди ва тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!