А Серия йўлланмасини қўлга киритган иккинчи клуб номи ҳам маълум бўлди

Италия Б серияси 36-турида "Кротоне" "Ливорно"ни қабул қилиб, йирик 5:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ушбу ғалабадан сўнг клуб ўз тарихида иккинчи маротаба А Серия йўлланмасини қўлга киритди. "Кротоне" 2016/2017 мавсумда А Серияда дебют қилган ва кейинги мавсумдаёқ қўйи дивизионга йўл олган эди.

Б Серия 36 туридан сўнг, турнир жадвалида иккинчи ўринни банд этиб турибди.

Олдинроқ, "Беневенто" клуби А Серия йўлланмасини қўлга киритган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)