А Серия юлдузларни жамламоқда

Бир қатор Англия клублари футболчилари фаолиятини А Серияда давом эттиришни маъқул кўрмоқда. Ҳар ҳолда Италия терма жамоаси Европа чемпионатидаги ғалабаси орқали ички чемпионати етарли даражада кучли ва рақобатбардош эканини исботлаб қўйди.

“Манчестер Сити” юлдузларидан бери Бернарду Силва трансферлар ойнаси охиригача А Серияга кўчиб ўтиши кутиляпти.

Маълумотларга қараганда, португалиялик футболчига Англиядаги турмуш тарзи ёқмаяпти ва яшаш шароити, иқлими ўз юртиникига яқин бўлган Испания ёки Италияга кетишни истаяпти.

Ҳозирча, Бернарду Силвага “Милан” қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар уни 15 миллион фунт эвазига икки йилга ижарага олиб, кейинчалик 30 миллион фунтга трансфер қилиш ҳуқуқини олмоқчи.

“Манчестер Сити” ҳам клубда қолишни хоҳламаётган ярим ҳимоячини қўйиб юборишга қарши эмас.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!