А Серия. "Ювентус" "Эмполи"ни "сочиб ташлади"

Италия А Серияси 11-тури доирасидаги "Ювентус" - "Эмполи" учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой ўтган беллашувда туринликлар йирик 4:0 ҳисобида ғалабани тантана қилди. 

Учрашувдаги голларга Мойзе Кин, Уэстон Маккенни ва Адриен Рабьо (дубль) муаллифлик қилди. Мазкур ғалабадан кейин "кекса синьора" А Серия турнир жадвалида 19 очко билан 7-ўринга чиқиб олди. "Эмполи" эса 11 очко билан 11-поғонада қоладиган бўлди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!