А Серия. "Ювентус" кичик ҳисобда ғалаба қозонди
А Сериянинг 28-турида "Ювентус" "Верона"ни ўз майдонида қабул қилиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Мойзе Кин 55-дақиқада рақиб дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди. Ўйиннинг қолган дақиқаларида бошқа гол урилмади.
Минимал ҳисобда ғалаба қозонган "Ювентус" турнир жадвалида 7-ўринга мустаҳкам ўрнашиб олди. Клуб 4-ўринга чиқиши учун яна 4 очко керак бўлади.
Фикрлар