А Серия. "Ювентус" кутилмаганда ўз майдонида чемпионат дебютантига мағлуб бўлди
Сенсацион ғалаба!
Ҳозиргина Италия А Сериясининг 28-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Беневенто” жамоалари баҳси ўз ниҳоясига етди.
Туриндаги беллашув кутилмаганда 0:1 ҳисобида мезбонларнинг мағлубияти билан якунланди. “Беневенто”га ғалаба келтирган ягона голни Адольфо Гайч (69') киритди.
Ушбу ўйиндан сўнг “Ювентус” 55 очко билан 3-ўринда қолган бўлса, “Беневенто” ўзи эгаллаб турган 16-поғонани янада мустаҳкамлаб олди.
Ювентус | А Серия 28-тур 21/03/2021, 18:00
0 :1 ![]() Тугади | Беневенто
|
Стадион: Allianz Stadium 0 томошабин Бош ҳакам: Rosario Abisso |
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар