А Серия. "Ювентус" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига муҳим 3 очкони қўлга киритди
Ругани 90+5-дақиқа ғалаба голини урди.
А Серия 26-туридан ўрин олган "Ювентус" - "Фрозиноне" баҳси бўлиб ўтди. Унда майдон эгалари 3:2 ҳисобида зафар қучди.
Туринликлар сафида уч голни Влахович (дубль) ва Ругани киритди. Меҳмонлар сафида эса икки гол Чеддира ва Брешиани номига ёзиб қўйилди.
Шу тариқа, очколари сонини 57 тага етказиб олган Аллегри шогирдлари А Серия турнир жадвалида 2-поғонани банд этиб турибди. "Фрозиноне" эса 23 очко билан 16-поғонадан жой олган.


Изоҳлар (0)