
А Серияда мавсум хавф остидами?
"Интер" клуби директори Беппе Маротта коронавирус эпидемияси сабаб Италияда чемпионат ўйинларининг оммавий қолдирилиши ортида А Сериянинг бу мавсуми якунланмай қолиш хавфи остидалигини айтиб ўтди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ коронавирус сабаб А Серия 26-туридан ўрин олган 5 та ўйин бекор қилинган эди. Улар орасида "Ювентус" - "Интер" баҳси ҳам бор.
“Бу ҳолат ёмон бошқарилмоқда. Ҳаммаси тезроқ ҳал қилиниши керак. Лига президенти маслаҳатларсиз қарор қабул қилиб хатога йўл қўйди. Вазиятни бирга муҳокама қилиш ва зарур чорани кўриш учун фавқулодда йиғилиш қилиш керак эди. Бунинг ўрнига биз фақатгина кўрилган чоралар ҳақида хабар олдик.
Агар ўйинлар қолдирилиши давом этса, Италия чемпионатида мавсум якунланмаслиги хавфи бор”, - дейди Маротта.
Маълумот учун, “Интер” айни дамда А Серия мусобақа жадвалида “Лацио” ва “Ювентус”дан сўнг 3-ўринда бормоқда.
Comments