Шомуродов ва Муҳаммад Салоҳ голлари ўйини тақдирини ҳал қилди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Туркия чемпионатининг иккинчи турида етакчи клублардан бири «Трабзонспор» футболчилари Элдор Шомуродов ва Аббосбек Файзуллаев ўйнаётган «Истанбул Башакшеҳир» жамоасини қабул қилди. 

Учрашувда трабзонликларнинг қўли баланд келиб, Туркия Суперлигасининг иккинчи турида мавсумдаги илк  ғалабасини нишонлади. 

Учрашув Трабзондаги «Папара Парк» стадионида бўлиб ўтди ва мезбонларнинг 2:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ҳисоб ўйиннинг саккизинчи дақиқасида очилди — «Трабзонспор» сафидаги энг машҳур футболчи Муҳаммад Салоҳ ўз жамоасини олдинга олиб чиқди. 19-дақиқада эса ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов пенальтидан аниқ зарба йўллаб, ҳисобни тенглаштирди. 

Танаффусдан сўнг, 48-дақиқада Салоҳ иккинчи голини урди ва «Трабзонспор»ни яна олдинга олиб чиқди. Қолган дақиқаларда ҳисоб ўзгармади.

Шомуродов «Башакшехир» таркибида ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа майдонда ҳаракат қилди. Жамоанинг яна бир ўзбекистонлик футболчиси Аббосбек Файзуллаев ҳам асосий таркибда майдонга тушди ва 58-дақиқада алмаштирилди.

Икки турдан сўнг «Трабзонспор»нинг очколари сони тўрттага етди, «Башакшеҳир» эса уч очко билан қолмоқда. 

Шомуродов учун бу Туркия чемпионати 2026/27 йилги мавсумидаги иккинчи учрашувдаги иккинчи гол бўлди. У аввалги турда ҳам «Кожаэлиспор»га қарши ўйинда гол уриб, жамоаси ғалабасига ҳисса қўшган эди.

«Башакшеҳир» учинчи тур учрашувини 30 август куни ўз мухлислари кўз ўнгида «Касимпаша» жамоасига қарши ўтказади. 

Ҳусанов жуда юқори балл олди

Шомуродов ва Файзуллаевнинг юлдузларга қарши ўйини қандай баҳоланди?

Ғалабали учрашувда Ҳусановнинг ўйини қандай баҳоланди?

Шомуродов нега жим?

Ҳусановнинг рейтинги кескин ошадиган бўлди

Ана холос: Ҳусановга жой беришмади!

Шомуродов трансферидан воз кечганимиз йўқ!

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!