А Серияда “Реал” ёки “Сити”да ўйнашга ярайдиган фақат бир футболчи бор! У ким?

Италия терма жамоаси сафида жаҳон чемпиони бўлган машҳур ҳимоячи Фабио Каннаваро А Серияда “Реал” ёки “Манчестер Сити”да ўйнашга қодир бўлган фақат бир футболчи борлигини айтди.

- Лаутаро Мартинеснинг даражасидан шубҳаланманг. У жаҳон чемпионати, Америка кубоги ва Италия чемпионатида ғолиб чиқди ва жамоасига катта фойда келтирмоқда. А Серия ва “Интер” уни ушлаб қолишига умид қиламан.

Мен А Серия ўйинчилари ҳақида ўйлаганимда, “Реал” ёки “Манчестер Сити”да ўйнаб кета оладиган футболчи сифатида фақат Лаутарони кўрсата оламан. Бошқа бирортаси йўқ, - деди Фабио Каннаваро.

Аргентиналик ҳужумчи “Интер”да 2018 йилдан бери тўп тепмоқда. Ўтган мавсумда Лаутаро барча турнирларда 44 та ўйинда қатнашиб, 27 та гол ва еттита ассист муаллифи бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!