А Серияда яна бир хушхабар!

"Аталанта" клуби дарвозабони Марко Спортиелло 1,5 ойлик даволанишдан сўнг коронавирусдан буткул соғайди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

Унга кўра, 27 ёшли посбоннинг топширган сўнгги 2 та тести манфий натижа берган. Энди у тез орада машғулотларни бошлаши мумкин.

Спортиелло жорий мавсум “Аталанта” сафида жами 4 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 6 та гол ўтказиб юборди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!