"А" Сериянинг 3та клуби "Реал" футболчиси учун курашга қўшилди

"Реал" ҳимоячиси Эдер Милитао хизматига А Сериянинг 3та клуби қизиқиш билдирмоқда. 

"Corriere dello sport" нашрининг хабарига кўра, "Интер", "Милан" ва "Рома" клублари футболчини қишки трансфер вақтида ўз сафига қўшиб олишга уриниб кўради. 

Transfermarkt портали Милитаони 30 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсум 22 ёшли ҳимоячи бор йўғи 3та ўйинда майдонга тушган. 

Аввалроқ, бразилиялик футболчига "Тоттенхэм" қизиқаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!