А Сериянинг бугун бўлиб ўтиши керак бўлган барча ўйинлари қолдирилди
Ads

“Фиорентина” сардори Давиде Асторининг бевақт ўлими сабабли Италия А Серияси 27-туридан ўрин олган бугун бўлиб ўтиши лозим бўлган барча ўйинлар қолдирилди.

Илгарироқ, “Женоа” – “Кальяри” ва “Удинезе” – “Фиорентина” ўйинлари қолдирилганлиги борасида хабар тарқалган эди. Football Italia хабарига кўра, бу турдан ўрин олган яна 5 беллашув ҳам қолдирилган.