А Сериянинг уч гранди МЮ хавбекига кўз тикишмоқда

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Неманья Матич ёзда А Серия клубларининг бири сафига кўчиб ўтиши мумкин.

Calciomercato нашри хабарига кўра, 31 ёшли сербияликнинг агенти Италия клубларига мижозининг хизматларини таклиф қилган.

Манба маълумотига кўра, Матич учун ёзги трансфер ойнаси вақтида "Ювентус", "Интер" ва "Милан" даъвогарлик қилишмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Матичнинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси мавсум сўнггида якунига етади ва у эркин агент сифатида клубни тарк этиши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!