Аарон Рэмзи "Арсенал" сафидаги 350-ўйинида майдонга тушди

Хабарингиз бор кеча Англия лига кубогининг 1/4 финалида “Арсенал” ўз майдонида “Тоттенхэм”ни қабул қилди ва 2:0 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

“Канонирлар” етакчиси Аарон Рэмзи шу куни ўзининг юбилей учрашувини ўтказди. Гап шундаки, кеча бўлиб ўтган “шпорлар”га қарши учрашув 27 ёшли уэсльслик футболчи учун “Арсенал” либосидаги 350-ўйин бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Рэмзи “Арсенал” сафида 2008 йилдан буён тўп суриб келмоқда.

Маълумот учун, Рэмзи жорий мавсум лондонликлар сафида жами 15та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!