Аббос Файзуллаев ҳафта охиригача Москвага етиб боради
"Пахтакор" ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини ЦСКА клубида давом эттиради, дея ёзмоқда Metaratings нашри.
Манбанинг ёзишича, 19 ёшли футболчи ҳафта охиригача Москвага учиб боради ва янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтади.
Маълумот учун, Аббос "шерлар" асосий таркибида 2 йил аввал дебют қилган. Файзуллаев шу йили Ўзбекистон миллий терма жамоасида ҳам дебют қилишга улгурди.
Фикрлар