Аббос Ғуломов: Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан

Хабарингиз бор, айни вақтда коронавирус пандемияси тарқалишини олдини олиш мақсадида барчамиздан  уйда қолиш талаб қилинмоқда. 

Хўш, ўзбекистонлик футболчилар карантин даврини уйда қандай ўтказишмоқда? ПФЛ матбуот хизмати бу ҳақда “Навбаҳор”нинг ёш, иқтидорли футболчиларидан бири Аббос Ғуломов билан суҳбатлашди.

“Карантинни барча қатори мен ҳам оилам билан бирга ўтказяпман. Мураббийларимиз спорт формасини юқори ушлаб туриш учун керакли тавсиялар беришган. Айнан ушбу тавсиялар асосида якка тартибда шуғулланяпман. Албатта, якка тартибдаги машғулотнинг жамоавий машғулотдан фарқи бўлади. Шунга қарамасдан, имкон қадар спорт формамни юқори даражада сақлаб қолишга ҳаракат қиляпман.

Тўғриси, футболни соғиндим. Футбол тўхтаса, ҳаёт тўхтаб қолгандек бўлар экан. Намангандаги ажойиб футбол атмосферасини барча яхши билади. Ўйлайманки, карантин қоидаларига қатъий риоя қилсак, тезроқ яна ўша атмосферани кўришимиз мумкин бўлади”, – деди Ғуломов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!