Аббос Ғуломов: “Металлург”ни юта олмай, мухлисларимизни бироз ранжитиб қўйдик
Ads

Cуперлига 10-тури доирасидаги “Навбаҳор” – “Андижон” жамоалари ўртасидаги “водий дербиси” учрашувидан олдин “лочинлар”нинг маҳоратли ярим ҳимоячиси Аббос Ғуломов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Таъкидлаш жоизки, футболчилик фаолиятимда худо хоҳласа, “Андижон”га қарши кечадиган ўйинда илк марта “водий дербиси” баҳсида иштирок этаман. Дерби учрашувлари доимо шиддатли ва кескин курашлар остида кечган ҳамда менда ҳам бўлажак дербига иштиёқ ўзгача.

“Андижон” клуби гарчи турнир жадвалининг пастки поғонасида бораётган бўлса ҳам, бўлажак баҳсда, айниқса, ”водий дербиси”да жамоамизга муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилади. Шунинг учун мазкур учрашувга анча пухта ва жиддий тайёргарлик кўрдик.

Ўтган турда “Металлург” устидан ғалаба қозона олмай, жамоамиз мухлисларини бироз ранжитиб қўйдик. Шу боис, ушбу ўйинда зафар қучиш, ишқибозларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз.

Ўз иштирокимдаги илк дерби ўйинида ғалаба қозониш, ушбу ютуқ кейинчалик фаолиятимда ёқимли хотира сифатида қолиши учун мен ҳам майдонда жамоадошларим билан бирга бор кучим билан ҳаракат қиламан.

Бўлажак баҳсда зафар қучиб, муқаддас Рамазон ойида мухлисларнинг уйларига хурсанд ҳолда қайтишларига муносиб ҳисса қўшмоқчимиз, - деди футболчи. 

“Водий дерби”сидан кейин мухлисларнинг кайфиятлари аъло бўлишига улуш қўшиш ниятидамиз ва буни амалга оширишга интиламиз.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Rasuljon Ahmadbaev
25/05/2019 18:07
Iloxim aytganing bulsin Abbos
Rasuljon Ahmadbaev
25/05/2019 18:07
Iloxim aytganing bulsin Abbos
Абдусамат Жураев
25/05/2019 15:57
Яшанг нортой айтганиннигиз келсин