
Аббос Ғуломов: "Мухлисларга қувонч улашиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз"
Ўзбекистон Суперлигасининг 7-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Бухоро” жамоалари ўртасидаги учрашув арафасида “лочинлар”нинг 26 ёшли ярим ҳимоячиси Аббосжон Ғуломов бўлажак ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
"Бўлажак рақибимиз “Бухоро” ҳимояда тартибли ҳаракат қилади ва кўплаб жамоаларга “бошоғриқ” бўлмоқда ҳамда жамоамизга ҳам муносиб қаршилик кўрсатишга интилади.
Ўтган турда Термизда “Сурхон”га аламли тарзда мағлубиятга учраб, ишқибозларни ранжитиб қўйдик. Шу боис, бухороликлар билан бўладиган беллашувда майдонга ғалаба иштиёқида тушиб, мухлисларга қувонч улашиш, зафар қучиш учун барча имкониятимизни ишга соламиз. Ишқибозлардан эса жамоамизни бевосита стадионда муносиб тарзда қўллаб-қувватлаб, ғалабамизга мададкор бўлишларини сўраб қоламан.
Биз эса таъкидлаганимдек, уларнинг ишончларини оқлаш, уйларига хурсанд ҳолда қайтишлари учун рақибни мағлубиятга учратишга ҳаракат қиламиз", - деди Аббосжон Ғуломов
Фикрлар